Сиз ушбу сайтнинг камроқ интернет сарфлайдиган, фақат матндан иборат версиясини кўрмоқдасиз. Барча суратлар ва видеоларни ўз ичига олган сайтнинг асосий версиясини кўринг.
BBC News, O'zbek - Бош саҳифа
Бош мақола
Фаластинликларнинг уйлари бузилмоқда: Исроил амалиёти юзлаб фаластинлик оилаларни кўчиришга мажбур қилди
Бу амалиёт жума куни икки фаластинлик қуролли шахс томонидан икки исроиллик аскар ўлдирилган ҳужум ортидан бошланди ва Исроилдаги сайловларга саноқли кунлар қолган бир пайтга тўғри келмоқда.
Кофе етиштирмайдиган Ўзбекистон қандай қилиб Қирғизистонга энг кўп кофе сотди?
Ўзбекистон қандай қилиб кофе экспорт қиладиган давлатга айлангани кўпчиликни ҳайратга солиши мумкин. Аслида гап нимада?
Ўзбекистон параспортчилари ўз рекордини янгилади ва Осиёда учинчи
Ўзбекистон терма жамоаси 145 та медал билан умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади. Бу мамлакат параспортчилари учун Осиё Пара ўйинларидаги энг яхши натижа бўлди.
Яқин инсондан айрилиш: қалбдаги оғриқ билан яшашни қандай ўрганамиз? Видео
Хоразмлик Жуманазар ака ҳикояси, олимлар тадқиқотлари ва Тошкентлик руҳшунос Лола Юсупованинг фикрлари яқин инсондан айрилишнинг руҳий ва жисмоний таъсирларига назар ташлайди.
Маккада қатл этилганларнинг оилалари нима дейди?
Саудия Арабистони Маккадаги масжидда "ножўя ҳаракат" содир этганликда айбланган икки Бангладеш фуқаросини қатл қилди. Аммо расмийлар улар айнан нима қилганини очиқламаяпти. Бу воқеа атрофида ижтимоий тармоқларда миш-мишлар, баҳслар ва саволлар кўпаймоқда.
Мумбайдаги отишма: Болливуд ва мафия ўртасидаги алоқа яна тикланяптими?
36 ёшли актёр футбол майдонидан BMW автомобилида чиқиб кетаётганида ўқ овозлари янгради. Унинг ҳайдовчиси, шунингдек, актёрни тасвирга олиш учун келган видеоблогер яраланди.
BBC ва Трамп судлашувида янги бурилиш: даъво бекор бўлиши мумкин
Трамп BBC'га қарши очган даъво кутилмаган босқичга кирди. Суд президентни қасамёд остида сўроққа чақирди. Бу ишнинг ортида нима бор ва BBC нега ўзини ҳақ деб ҳисобламоқда?
Рубионинг рус тили ҳақидаги гапи нега Ўзбекистондан ташқарида ҳам баҳсларга сабаб бўлди?
Марко Рубионинг Самарқандда айтган бир оғиз гапи нега Ўзбекистонда қизғин баҳсларга сабаб бўлди? "Рус тили бу ерда энди расмий тил эмас", деган изоҳ ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди. Айримлар буни давлат тили мақомининг эътирофи деб баҳолади, бошқалар эса геосиёсий сигнал сифатида кўрди. Бу воқеа ортида нима бор? Нега тил масаласи ҳамон жамиятда таъсирчан мавзулардан бири бўлиб қолмоқда? Ва Рубио аслида нима деган эди?
Пул, паспорт ёки босим: ўзбекистонликлар Россия армиясига қандай қўшилмоқда?
Украина лойиҳасига кўра, Россия армияси билан шартнома имзолаган 8 мингдан ортиқ ўзбекистонлик аниқланган. Улар қандай ваъдаларга ишониб ёки қандай босим остида урушга қўшилмоқда?
Ўзбекистон
Дунё
BBC News O‘zbek WhatsApp
Ўзбекистон, минтақа, дунё янгиликлари ҳамда таҳлил ва муносабат
Муҳаррир танлови
"Ақл бовар қилмас ҳайъат": Рубио миллиардлаб доллар АҚШ сармоясини ваъда қилмоқда - Видео
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио айтишича, Қўшма Штатлар мамлакати билан бизнес ва савдо-сотиқ қилишни истаётган Марказий Осиё давлатлари учун кучли шерик бўлишни хоҳлайди.
Қозоғистон Россия армиясига қўшилган ёшларнинг ўзини айбламоқда - Видео
Россияга ишлаш учун бориб, урушга тушиб қолган қозоғистонликларнинг яқинлари уларни ватанига қайтаришни талаб қилишмоқда. Расмийлар эса фуқаролар имзолаган шартномалари учун ўзлари ҳам масъул эканини айтмоқда. Алданиб урушга жалб қилинганларни бугун ким ҳимоя қилади?
Маск, Starlink ва Украина: янги чекловлар ортида нима турибди?
Украина армиясининг "рақамли асаб тизими" деб таърифланадиган Starlink атрофида янги баҳс авж олди. Маск чекловлар учун АҚШни кўрсатмоқда, Киев эса бу қарорлар жанг майдонидаги вазиятга таъсир қилаётганини айтмоқда. Starlink нега Украина учун ҳаётий аҳамиятга эга?
Шакирадан Лопесгача: Марказий Осиё суперюлдузлар учун янги бозорга айландими? (Видео)
Шакира концерти Қирғизистонга қанча даромад келтиради? Жаҳон юлдузлари концертлари Марказий Осиё учун иқтисодий фойдами ёки имиж масаласими? Бир йил аввал бу саволлар Женнифер Лопес концертлари ортидан ҳам кўтарилганди.
Озарбайжонда ҳижоб можароси: Алиев ҳукуматига таҳдид борми?
Озарбайжондаги норозиликлар ҳукуматни мураккаб танлов қаршисида қолдирди: ортга чекиниш заифлик белгиси сифатида кўриниши мумкин, қатъий позицияда туриш эса диний эркинликлар масаласидаги норозиликни янада чуқурлаштириши мумкин.
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон: "Яндекс" хизматларида узилишлар нимани англатади?
Ўзбекистоннинг аксар шаҳарлари ва пойтахт Тошкентдаги асосий такси хизматига айланган Яндекс такси ва етказиш хизмати билан содир бўлаётган узилишлар мижозларга қийинчиликлар туғдирган. Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам шундай манзара кузатилган. Россиядаги Яндекс ширкати маълумот марказларига ҳужумлар ортидан мустақил рақамли хизматлар яратишга даъватлар янграмоқда.
Украинага 'янги президент керак'ми, Россия ўзи бошқарилувчи бомбаларини ишга солди, Саудияга янги ҳужум – ўзбекистонликлар ҳам 'яраланган'. Видео
Дунё, постсовет макони ва минтақада нима гап – сўнгги тафсилотлар.
Мирзиёев минтақани қандай кучайтирмоқчи?
Марказий Осиё сув танқислигига қандай жавоб беради? Авазадаги саммитда Шавкат Мирзиёев сув ресурслари тақчиллиги минтақа тараққиёти учун жиддий тўсиққа айланаётганини айтиб, Афғонистон билан доимий сув мулоқотини йўлга қўйишга чақирди.
"64 нафар ўзбекдан фақат уч киши тирик қолди" – Россия армиясига жалб қилинган мигрантлар ҳақида хавотирли даъволар
"Урушга қатнашиш учун полигонга мажбурий юборилган 64 нафар ўзбек йигитидан фақат уч киши қочиб тирик қолди, қолган йигитларнинг барчаси ўлиб кетди". Суд ҳукмида шундай даъво келтирилди.
Қозоғистонда жосусликда айбланган ўзбек профессор «судга тортилган»
Қорабоев иши халқаро ташкилотлар хавотирига сабаб бўлган. Жумладан, АҚШда жойлашган Хавотирдаги олимлар қўмитаси (Committee of Concerned Scientists) ҳамраислари 8 сентябрда Қозоғистон Президенти Қосим-жўмарт Тўқаевга мурожаат ёзиб, унинг нусхасини АҚШ Ташқи ишлар вазири Марко Рубио ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга йўллаганлар.
Ўзбекистон ва минтақа: Россия нимага тоқат қилмаслигини айтди. Видео
Расмий Москва баёнотига минтақа давлатлари муносабати ҳозирча имконсиз.
Россияда ўлат чиққанми – АҚШ 'диққат билан' кузатиб турибди, Иркутскда Ўзбекистон, Марказий осиёлик мигрантлар ҳам кўп
Россия аксарият Марказий Осиё аҳолиси учун энг йирик ташқи меҳнат бозори. У ерда ҳозир ҳам миллионлаб Марказий осиёлик ишлайди. Россия минтақага ҳам чегарадош. Қозоғистон билан қуруқликдаги чегараси дунёдаги энг узуни.